Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд раиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Айни кунда судьяларнинг ўзи жиноятга қўл уриб, таъмагирлик ва коррупция авж олишига замин яратиб бераётганлари Президент назаридан четда қолгани йўқ.
"Шу борада баъзи рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 7 нафар судья жиноятга қўл урган. Мисол учун, Андижон вилояти Хўжалик суди раисининг ўринбосари Абдуллаев фуқаро Нуралиевдан 150 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушланди. Андижонликлар, нимага элни йиғиб, бутун жамоатчиликни тўплаб, бундай иллат бизнинг Андижонда бўлмайди энди, бу ноинсоф экан, деб айтмайсизлар! Нимага?!", деди давлат раҳбари.