Ахир футболчиларимиз мундиал тақдирини ҳамиша бошқа жамоалар ўйинларига боғлаб қўйишади-ку.
Кескин курашларга бой кечган ўйинда дастлаб сурияликлар ҳисобни очган бўлишса-да, иккинчи бўлимда хитойликлар кетма-кет 2 та гол уришди. Аммо Сурия термаси яна ирода намойиш этиб, сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб олди ва қимматли очкога эга бўлди.
Ушбу дурангдан сўнг Хитой термаси очколари сонини 6 тага етказган бўлса, Сурия 9 очко билан Ўзбекистон терма жамоаси томон бир қадам ташлади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учун бу яхши янгилик. Ахир футболчиларимиз мундиал тақдирини ҳамиша бошқа жамоалар ўйинларига боғлаб қўйишади-ку.
ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
Сурия - Хитой – 2:2
Голлар: Маҳмуд ал-Мавос, пен. 12 (1:0), Гао Лин, пен. 69 (1:1), Ву Хи, 75 (1:2), Аҳмад ас-Салоҳ, 90+3 (2:2).