Мадридликлар жавоб учрашуви олдидан ўзларига қулай бўлган натижага эга чиқишди.
Кеча Европа Чемпионлар лигаси чорак финал илк баҳсидан ўрин олган “Ювентус” – “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. Туринда ўтган баҳсда мадридликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди: Марсело чап қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни Искога ташлаб берди, испаниялик ярим ҳимоячи уни жарима майдони марказига узатди ва Роналду тўхтатмасдан зарба бериб, ҳисобни очди.
Тайм охиригача икки томонда ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди, бироқ дарвозалар дахлсиз қолди.
64-дақиқада Кьеллини ўз жарима майдончасида қўпол хатога йўл қўйди, натижада юзага келган хавфли вазиятни Буффон бартараф қилишга эришди. Қайтган тўпни Карвахаль жарима майдончасига узатди ва Роналду қайчи услубидаги фантастик зарба билан Буффонни доғда қолдирди.
72-дақиқада Марсело-Роналду-Марсело комбинациясини бразилиялик ҳимоячи гол билан якунлади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди, Роналду эса ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди.
Шу тариқа, мадридликлар жавоб учрашуви олдидан ўзларига қулай бўлган натижага эга чиқишди ва сафардаги йирик ғалаба ҳисобига деярли ярим финал босқичига муддатидан олдин чиқишди.
ЕЧЛ, чорак финал, илк ўйин.
“Ювентус” – “Реал Мадрид” 0:3.
Голлар: Роналду (3, 64), Марсело (72).
“Ювентус”: Буффон, Барзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Дуглас Коста (Матюиди, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Асамоа (Манжукич, 69), Дибала, Игуаин.
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Ковачич, 82), Каземиро, Иско (Асенсио, 75), Кроос, Бензема (Васкес, 59), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (26), Дибала (45), Рамос (55), Ковачич (88).
Четлатиш: Дибала (66).

Акмалхон Эшонхонов