...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида жанжал чиқди


10:59, 04.04.2018 Олам
 15 329

Қишлоқлар аҳолисига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 3 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Исфара шаҳри ўртасидаги чегарада жойлашган икки қишлоқ фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда ASIA-Plus нашри хабар берди.
 
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаевнинг билдиришича, Қирғизистоннинг Уч-Дабо ва Тожикистоннинг Хўжа аъло қишлоғи фуқаролари чегара қуриш масаласида жанжаллашиб қолган.
 
Маълум бўлишича, ўзбошимчалик билан ўртада чегара тўсиғини қура бошлаган қирғизистонликларга тожик қишлоғи аҳолиси ҳукумат розилигисиз тўсиқ қуриш мумкинмаслигини уқтирган ва ўртадаги даҳанаки тортишув тош отишувга айланиб кетган.
 
Тожикистон чегара қўшинларининг можаро жойига етиб келиши ўртадаги катта жанжалнинг олдини олгани айтилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, қирғизистонликлар томонидан отилган тошлар тожик чегарачилари ва маҳаллий аҳоли вакилларига жароҳат етказган.
 
Ҳозирда икки томон маҳаллий ҳокимият органлари қишлоқлар аҳолисига тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Қирғизистон Тожикистон чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!