...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бирни кўриб фикр қил! Наманганлик ногирон аёл сағирлар бошини силади


10:47, 04.04.2018 Жамият
 2 613

Тўхтахон опанинг бу хайрли иши тўрт мучаси соғ бўла туриб меҳнатга муносабати сустлашган, боқимандалик кайфиятига тушиб қолган кишиларга чинакам ибрат намунаси бўлди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Эшонтўпи маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Тўхтахон Суропова Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида дастурхон ёзиб,  тарбияланувчиларнинг барчасига спорт анжомлари,  оёқ кийимлари,  китоб ва ўқув-қуролларидан иборат совғалар туҳфа қилди.
 
Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 
 
Ҳиммати баланд бу аёлнинг саховатпешалиги шу билан чеклангани йўқ. У шахсий маблағи ҳисобидан мазкур масканнинг 8 нафар тарбияланувчисига “Асака” банки Наманган филиалида омонат дафтарчаси очдириб, 500 000 сўмдан пул қўйдириб берди.
 
Дарҳақиқат,  меҳр-оқибат,  мурувват,  бағрикенглик,  қўли очиқлик,  ҳалоллик халқимизга хос олижаноб фазилатлардан ҳисобланади.  Жисмоний имконияти чекланган Тўхтахон опанинг бу хайрли иши тўрт мучаси соғ бўла туриб меҳнатга муносабати сустлашган,  давлат бор-ку  боқсин-да, деган ўй билан доимий равишда ниманидир қўлга киритиш илинжида боқимандалик кайфиятига тушиб қолган кишиларга чинакам ибрат намунаси бўлди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ногирон етим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар