Кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик соҳасида эришган ютуқлари намойиш этилди.
Бугун, 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев “Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи” номли саноат кўргазмасига ташриф буюрди ҳамда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан танишдилар.
Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳамда Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов қатнашган эди.
Бундан ташқари, кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган элликка яқин компаниясининг маҳсулотлари намойиш этилаётганини айтиш ўринли.