...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Назарбоев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди


13:10, 16.09.2017 Жамият
 4 260

16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди.

Аввалроқ, 16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, икки кундан буён Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётгани ва Ислом Каримов номидаги мемориал мажмуа ташриф буюрувчилар учун хизмат кўрсатмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди. Ундан олдинроқ Нурсултон Назарбоев “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига гул қўйди, Тошкент шаҳридаги “Қалдирғочбий” (Толе би) мақбарасини зиёрат қилди.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сиймоси ифодаланган ҳайкал қад ростлаган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нурсултон Назарбоев ташрифи Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар