...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистон терма жамоаси Кападзе бошчилигида Сенегал билан дуранг ўйнади


14:54, 24.03.2018 Спорт
 2 584

Шу дуранг ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди.

Кеча, 24 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашда жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.
 
Учрашувнинг 21-дақиқасида Отабек Шукуров пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди. 63-дақиқада эса рақиблар футболчиси Мусса Конате мувозанатни тиклади.
 
1:1 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди ва шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Тимур Кападзе бошчилигидаги илк дебют ўйинида мағлубията учрамади.


 
Ўртоқлик учрашуви.
Сенегал - Ўзбекистон 1:1.
 
Ҳакамлар: Нуриддин Ал-Жаъфарий, Юсуф Мабрук, Мустафо Акеркад, Самир Гуэззаз (Марокаш).
 
Голлар: Мусса Конате (63) – Отабек Шукуров (21 пенальти).
 
Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Ламин Гассама (18.Исмоила Сарр, 80), 4.Фаллу Диагне, 13.Алфред Ндиайе, 2.Папи Жилабожи, 11.Шейк Ндойе, 24.Ассане Диоусее, 25.Санту Нгом (15.Диафра Сако, 85), 14.Мусса Конате, 19.Бай Умар Ниассе (22.Анри Саве, 66), 27.Папе Суаре (28.Арман Траоре, 75)
 
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 68), Сардор Мирзаев (Жалолиддин Машарипов, 58), Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев, 68)
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Сенегал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!