Ёнғин электр тармоғида юз берган қисқа туташув сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг хонадони жойлашган Трамп-тауэр номли осмонўпар бинонинг том қисмида ёнғин юз берди, деб хабар тарқатмоқда NBC телеканали.
Видеотасвирда осмонўпар бинонинг томидан чиқаётган оппоқ тутун тасвирланган, олов кўринмаган.
Телеканалнинг маълум қилишича, ёнғин электр тармоғида юз берган қисқа туташув сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ёнғин юз берган жойда ўт ўчирувчилар ишлашмоқда. Бинода ёнғин рўй берганда Дональд Трампнинг ўзи бинода бўлмаган.

Обил Сафаров