...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Наманганлик ҳайдовчилар катта кортеж уюштириб, фахрийларни табриклашди


13:12, 09.05.2018 Жамият
 5 453

“NamanganCars” канали аъзолари иккинчи жаҳон урушида иштирок этган фахрийлар ва ёши улуғ қариялар ҳолидан хабар олишди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Telegram’даги “NamanganCars” канали аъзолари иккинчи жаҳон урушида иштирок этган фахрийлар ҳамда ёши улуғ қариялар ҳолидан хабар олишди.
 
Эътиборлиси, канал аъзолари фахрийларни табриклаш учун уларнинг хонадонларига Наманган шаҳри бўйлаб 51 машинадан ташкил топган байрамона кортежда етиб боришди.
 
Ташкилотчиликни уюштирган канал асосчиси Музаффарнинг айтишича, дастлаб кортеж ташкиллаштириш маъсуллар томонидан рухсат берилмаган. Аммо у кўпчиликнинг таълабига кўра вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг шахсан ўзидан кортежни шаҳар йўллари бўйлаб ҳаракатланишини таъминлаб бериши учун рухсат олган.
 
Шу тариқа, ушбу канал аъзолари Ўзбекистонда илк бор байрам кортежи уюштиришни бошлаб берди. Улар борган барча хонадон аъзолари ўзларига бўлган эътибордан бағоят хурсанд бўлиб, хонадондаги қариялар ёшлар ҳаққиларига чиройли дуолар ўқишди. Канал томонидан фахрийларга совғалар топширилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган кортеж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар