...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: МТМ тарбиячилари Сергелидаги уйларни тозалашга жалб қилиняптими? Жавоб беринг, вазир ўринбосари!


11:17, 10.11.2017 Жамият
 11 563

Вазир ўринбосари ушбу саволни совуққонлик билан қабул қиларкан, масалага етарлича ойдинлик киритмади.

Кеча, “Ўзбекистон” телеканали орқали журналист Барчиной Жўраеванинг “Биз учун муҳим” ток-шоусида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосарлари Собитхон Турғунов, Гулчеҳра Йўлдошева иштирок этдилар.
 
Дастур давомида янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг фаолияти, келгусидаги режалари, олдинда турган муаммолар муҳокама этилиши айтилган эди. Бироқ дастур давомида журналист Барчиной Жўраева, эспертлар ва томошабинлар бир қанча муаммоларни ўртага ташлашган бўлсаларда Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари аниқ жавоблардан ўзларини олиб қочдилар.
 
Хусусан, “Ўзбекистон овози” газетасининг мухбири Мактабгача таълим вазири ўринбосари Собитхон Турғуновга “МТМлар тарбиячиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши масаласига қачон чек қўйилади?” деган аниқ савол билан мурожаат қилди. Бундан ташқари, кўрсатув эфирга чиққунига қадар ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган сўровномаларда МТМлар тарбиячилари Тошкентнинг Сергели туманида қурилаётган янги уйлар ва уларнинг атрофини ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётгани ёзилган эди.
 
Вазир ўринбосари ушбу саволни совуққонлик билан қабул қиларкан, масалага етарлича ойдинлик киритмади. Гўё бу муаммолар йўқдек буни четлаб ўтишга, вазирлик ҳали янги эканини айтиб, вазиятни енгиллаштиришга уринди. Журналист Барчиной Жўраева эса саволнинг жавобсиз қолаётганини пайқаб, “бу саволга конкрет жавоб бера олмадингиз”, дея унинг сўзларини бўлди.
 
Вазир ўринбосари Собитхон Турғунов жавобсиз қолдирган ушбу саволга вазирликнинг бошқа бир ходими аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
 
“Мажбурий меҳнатга ўқитувчилар, шифокорлар ва МТМ тарбиячилари жалб қилиниши бор гап. Бироқ бу вазирлик томонидан эмас, балки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади ва бу муаммоларга ҳам тез орада ечим топилади”, дейди амалдор.

Вазир ўринбосари Собитхон Турғунов жавобсиз қолдирган ушбу саволга Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази санитария врачи Рауф Қосимов аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
 
“Мажбурий меҳнатга ўқитувчилар, шифокорлар ва МТМ тарбиячилари жалб қилиниши бор гап. Бироқ бу вазирлик томонидан эмас, балки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади ва бу муаммоларга ҳам тез орада ечим топилади”, деди Қосимов.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча “Ўқитувчилик “универсал” касбми?” ҳамда “Кўрсатувда ўқитувчининг фарзанди онаси асосий вақтини мактабда ўтказишини айтди” номли мақолаларда ҳам таълим соҳасидаги айрим муаммолар эфирга узатилган бошқа кўрсатувлар орқали тилга олингани ҳақида хабар берган эдик. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Биз учун муҳим Барчиной Жўраева Мактабгача таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
11:47 10.11.2017

Руҳий касал бўлмаган ҳар қандай инсонга кўриниб турган ХАТОНГИЗ: бундай ёзгансизлар мақолада: "Вазир ўринбосари Собитхон Турғунов жавобсиз қолдирган ушбу саволга вазирликнинг бошқа бир ходими аниқлик киритишга ҳаракат қилди. “Мажбурий меҳнатга ўқитувчилар, шифокорлар ва МТМ тарбиячилари жалб қилиниши бор гап. Бироқ бу вазирлик томонидан эмас, балки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади ва бу муаммоларга ҳам тез орада ечим топилади”, дейди амалдор. Вазир ўринбосари Собитхон Турғунов жавобсиз қолдирган ушбу саволга Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази санитария врачи Рауф Қосимов аниқлик киритишга ҳаракат қилди. “Мажбурий меҳнатга ўқитувчилар, шифокорлар ва МТМ тарбиячилари жалб қилиниши бор гап. Бироқ бу вазирлик томонидан эмас, балки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади ва бу муаммоларга ҳам тез орада ечим топилади”, деди Қосимов." ... САВОЛ: мазкур жавобни айтган инсон ким: Мактабгача таълим вазирлигининг бошқа бир ходимими ёки Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази санитария врачи Рауф Қосимов?!... “МТМлар тарбиячиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши масаласига қачон чек қўйилади?”... Адоғи кўринмайдиган масъулиятсизлигини кўрсатиб келаётган "журналист"ларнинг "qalampir.uz" сайтида ишлашига қачон чек қўйилади?!... Журналист қойилмақом қилиб: ғўза суғора олмайди, уни ягана қила олмайди, пахта термайди, больт бурамайди, бухгалтерия ҳисоботини тайёрлай олмайди ва ҳисобни юрита олмайди, тиббий операция қила олмайди, укол ҳам қилмайди, компьютер дастурларини таколмиллаштирмайди ва ўрнатмайди ҳам, мактабгача таълим муассасасида таълим ҳам бера олмайди ва ҳоказо.... АММО У 4-5 ҚАТОР ЖУМЛАНИ МАТН ҲОЛИДА ТУЗА ОЛИШИ КЕРАК ВА ОҒЗАКИ НУТҚДА РАСО ТАРЗДА ИФОДА ҚИЛИШИ КЕРАК -- БУ УНИНГ ЭНГ ОДДИЙ ВАЗИФАСИ-КУ, "журанилстикани тушунмайдиганлар"дан журналистни фарқлайдиган нарсалардан энг жўни-ку! ... Ёки журналистлик аввало (сайт раҳбари Қамариддин Шайхов қилганидек) журналист эканини айтиб таҳдид қилиш орқали шахсий ёки танишларга тегишли ишлардаги муаммоларни ва бюрократларнинг тўсиқларини тезроқ ҳал қилиш учун керакми баъзилар учун?!...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар