Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиядаги давлат ташрифи доирасида брифингда иштирок этди.
Ўзбекистон Президентини Анқарадаги “Эсенбоға” аэропортида Туркия Бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ кутиб олган эди.
Икки мамлакат Президентлари брифингда иштирок этиб, оммавий ахборот воситаларига музокаралар ҳақида маълумот бердилар.
Икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантириш, янги марраларга олиб чиқиш, ўзаро савдо айланмасини 1–2 миллиарддан 5 миллиард долларигача олиб чиқиш мақсад қилингани айтилди.
Юқоридаги видеолавҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига давлат ташрифи доирасида брифинг кўтаринки руҳда ўтганлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин.