...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Меҳрибонлик уйидан чиққан 10 “юлдуз” ўзбек футболи тарихида қолади


18:11, 16.05.2018 Спорт
 3 911

Бугун Россияда меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон турнир финалида Покистон билан ўйнади ва ўйинннг асосий дақиқаси 1:1 ҳисоби билан якун топди. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, тарихда биринчи марта жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.
 
Бундан ташқари, Азиз Эсенбаев мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси, Руслан Караханян эса энг яхши ҳужумчи номинациясига эга бўлди. Эътиборлиси, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бу каби мусобақада илк бор иштирок этишди.
 
Дарвозабон:
Исламов Сергей
 
Футболчилар:
Шаплов Данил
Очилов Жаҳонгир
Эргашбоев Тоир
Котов Руслан
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз
Шамшилов Эдгар
Сон Салим.
 
Бош мураббий: Асадов Жамшид.
 
Ўзбекистонлик чемпионлар 18 май куни Тошкентга қайтиб келишади. Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чемпионлар Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!