...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Merhaba, Turkiye! – Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркчани қийиб қўйди


14:18, 01.08.2018 Жамият
 12 121

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистлар билан турк тилида суҳбатлашган.


 

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида 2018 йил апрелдан буён фаолият олиб бораётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни дамда Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида ишчи ташриф билан бўлиб турибди. Таъбир жоиз бўлса, Ортиқхўжаев илк бор ҳоким ўлароқ Туркияга ташриф буюрмоқда. Аслида у Туркияга тез-тез қатнайди. Норасмий маълумотларга қараганда, Ортиқхўжаевнинг Туркияда бир неча хусусий ширкатлари мавжуд.
 
Гап шундаки, ишчи ташриф билан Истанбулда бўлиб турган Жаҳонгир Ортиқхўжаев турк телеканалларига интервью берди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистлар билан турк тилида суҳбатлашган.
 
У бир неча ой аввал, журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувлардан бирида рус тилини профессионал даражада мукаммал билмаслигини, аммо туркчада бемалол суҳбатлаша олишини айтганди. Кўпчилик Ортиқхўжаевнинг бу гапини лофга йўйганди. Ҳоким турк телеканалларига берган интервьюсида буни исботлади.
 
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз интервьюсида Истанбулга ташриф давомида бир неча номдор ширкатлар раҳбарияти билан учрашув ўтказгани, уларни Ўзбекистонда иш бошлашга таклиф қилиш учун Туркияга келганини айтади.
 
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 1 август куни Тошкентга қайтиб келади. 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар