Тўда бўлиб юрувчи гуруҳ баъзи кийим брендларини нотўғри деб ҳисоблагани учун жанжаллашган.
Видеороликда бир гуруҳ ўсмирлар йўналишли такси олдида ўз тенгдошларига ҳужум қилаётганини кўриш мумкин. Жанжал натижасида бир ўсмир мия чайқалиши ва бош суягининг ички жароҳатланиши билан шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, ёшлар орасида янги пайдо бўлган “офф” гуруҳи кийимларининг бренди масаласида тенгдошлари билан келиша олмаган. “Офф”чилар тўда бўлиб, одамлар кам кўчаларда “нотўғри кийимлар” кийганларни уриб, дўппослаб кетади.
“Офф”чилар “Supreme”, “Palace”, “THRASHER”, “Tommy Hilfiger” брендларининг маҳсулотларини нотўғри кийим деб ҳисоблайдилар.