...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилади?


15:23, 07.07.2018 Бу қизиқ
 14 911

Якшанба куни об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилишича, эртага, 8 июль куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +24...+26, кундузи +41...+43 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +25...+30, кундузи +40...+45 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Мамлакат шимолида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ёмғир ёғмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази 7-10 июль кунлари мамлакатда об-ҳаво ҳарорати ўртачадан сезиларли даража кўтарилиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бу қизиқ Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!