Ноқулай об-ҳаво сабаб 40дан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Шунингдек, ёмғирда 47 нафар одам бедарак йўқолган, 5 нафари жудаям оғир аҳволга тушган. Ноқулай об-ҳаво сабабли 1,6 миллион одам эвакуация қилинган.
Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг асосий ороли Хонсюнинг тўртта префектурасидаги об-ҳаво бўйича махсус огоҳлантириш эълон қилган. Агентлик дарё бўйидаги қиялик ва кучли шамоллар вақтида эҳтиёт бўлиб ҳаракатланишга чақирган ва кўчки хавфидан огоҳлантирган.
Ёнғин ва табиий офатлар билан курашиш агентлиги 3,1 миллион одамга мамлакатни тарк этишларии маслаҳат берилганини таъкидлаяпти.
Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Йошихид Суганинг сўзларига кўра, 48 минг нафар полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва аскарлар ёрдамга жалб қилинган.
Об-ҳаво саноатни ҳам издан чиқарган. Баъзи автомобиль ишлаб чиқарувчилар ишни тўхтатишларига тўғри келган. Хусусан “Mitsubishi Motors Corp” айрим қисмлар етказиб берилмагани сабабли битта заводида ишлаб чиқаришни тўхтатган. “Mazda Motor Corp” эса, бир йўла икки заводида ишни тўхтатган.