Наманган шаҳар ҳокими ва прокурори стадионга ташриф буюрди.
Бугунги кунда республикада баркамол авлодга ва уларнинг спорт билан шуғулланишига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мутасаддиларга ҳудудларни пиёда айланиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишиш тўғрисида берган топшириғи диққатга сазовордир.
Бу тадбир амалга оширилаётган жараёнлар устида иш олиб бораётганларга қўшимча руҳ ва куч бағишлаши турган гап.
Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдуроззоқов ва шаҳар прокурори болалар шуғулланаётган футбол майдонига ташриф буюрди.
Эътиборли томони салом-аликдан сўнг ҳоким ва прокурор кутилмаганда болалар билан машғулотга киришиб кетди. Жумладан, бунда Шавкатжон Абдураззоқов футболчи сифатида тўпни ҳавода бир неча дақиқа тепиб туриб, стадиондаги болаларга қўшимча мастер класс ўтади.
Шаҳар прокурори эса машғулотлар давомида дарвозабонлик қилиб, ўзининг бу борадаги маҳоратларини ёшларга улашди.
Футбол машғулотлари билан шуғулланаётган болалар билан суҳбат сўнгида шаҳар ҳокими қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
“Намангандан Одил Аҳмедовдек футболчилар етишиб чиққан. Бундан ғурурланиш керак. Шунинг учун сизлар ҳам камида Одил Аҳмедов каби ҳаракат қилинглар”.

Темур Назаров