...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри эфирга чиққан қизлар ЙТҲга учрашди


14:25, 11.07.2017 Олам
 6 255

ЙТҲ сабаб мобил телефони орқали трансляция уюштирган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи қиз эса бошидан оғир жароҳат олган.

Чехиялик икки қиз Facebook ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиш хизматидан фойдаланиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Қизлардан бири машина бошқарувида бўлган. Иккинчиси эса олд ўриндиқда ўтирган.
 
Николь Барабасова исмли қиз ўз саҳифаси орқали эфир хизматидан фойдаланган ва бу трансляция видеоси сақлаб қолинган. Видео орқали кўриш мумкинки, қизлар машинада катта тезликда ҳаракатланишган. Хориж манбаларида қайд этилишича, ҳаракат вақтида автомобилнинг тезлиги соатига 120 км бўлган.
 
Бошқарув вақтидаги “шўхлик” сабаб қизлар йўлдаги деворга бориб урилишган. ЙТҲ вақтида Николь Барабасованинг қўлидаги телефон учиб кетган, аммо воқеа жойига тез ёрдам хизмати вакиллари етиб келгунига қадар трансляция давом этиб турган.
 
Мазкур ЙТҲ сабаб мобиль телефони орқали трансляция уюштирган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи қиз эса бошидан оғир жароҳат олган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ижтимоий тармоқ Тўғридан-тўғри эфир ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!