...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мосулда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йўқ қилинди


13:36, 11.07.2017 Олам
 2 572

Бу ҳақда Ироқ Қуролли кучлари бош қўмондони, бош вазир Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди.

Ироқ Қуролли кучлари бош қўмондони, бош вазир Ҳайдар ал-Ободий Мосулда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи устидан ниҳоят ғалаба қозонилганини эълон қилди. Бу уруш 3 йилдан ортиқ вақт давом этди.
 
“Ироқнинг буюк ғалабасига жангларда ҳалок бўлган ёки жароҳатланган қаҳрамонлар ёрдамида эришилди. Биз Ироқ билан елкама-елка туриб, терроризмга қарши курашган, Ироқ ҳарбий хизмат ходимларини тайёрлаган ва логистик томондан қўллаб-қувватлаган бутун мамлакатга миннатдорлик билдирамиз”, деди бош вазир Ғарбий Мосулдаги Ироқ армиясининг террорчиликка қарши бўлинмаси штабида сўзга чиқиб.
 
“Бугун бу ерда туриб биз террорчиларнинг 3 йил олдин тузилгани Мосулда эълон қилинган “ёлғон давлати” йўқ қилингани ҳақида хабар беряпмиз. Бу йиллар давомида Ироқ халқи бу ғалабага эришиш учун ҳаракат қилди ва биз бугун айнан шу ғалабани эълон қиляпмиз”, дея таъкидлади ал-Ободий.
 
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Мосулда жангарилар йўқ қилингандан сўнг улар олдида турган биринчи даражали вазифа озод бўлган ҳудудда барқарорликни таъминлаш, инфратузилмани қайта тиклаш ва шаҳарни тарк этган аҳолини қайтаришдан иборат.
 
Маълумот ўрнида, ҳукуматнинг Мосул устидан назоратни қайта тиклаш бўйича кампанияси 2016 йилнинг 17 октябрида бошланган эди. Июнда Ироқ Қуролли кучлари Тигр дарёси ғарбий соҳилидаги шаҳарнинг тарихий қисмини озод этиш бўйича оперциялар ўз ниҳоясига етганини маълум қилган эди. Бу террорчиларнинг шаҳардаги сўнгги таянч нуқтаси эди.
 
Террорчиларга қарши кўча жангларида Ироқ Федерал полицияси отрядлари, Ички ишлар вазирлиги, армия махсус кучлари ва армия биргаликда кураш олиб борди.
Сумбула

Теглар:Ироқ Мосул Ислом давлати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!