Учрашувнинг 56-дақиқасида ҳакам Джоша Рисдон ва Антуан Гризман тўқнашувини назардан қочирди.
Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 56-дақиқасида уругвайлик ҳакам Андрес Кунья Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Жош Рисдон ва Антуан Гризманнинг тўқнашувини назардан қочирди.
Бироқ, қисқа вақт ичида видеоассистентга мурожаат қилиб, такрорий лавҳани томоша қилди. Шундан сўнг пенальти белгилади ва бу имкониятдан Гризманн унумли фойдаланди.
Эслатиб ўтамиз, Франция – Австралия учрашуви 2:1 ҳисобида якунланди.