У лондонликлар билан 7 йиллик шартнома имзолади.
“Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага расман “Челси” аъзосига айланди.
Голкипер лондонликлар билан 7 йиллик шартнома имзолади.
Кепа ўзининг трансферини 80 миллион евро эвазига сотиб олди ва айни дамда у дунёнинг энг қиммат дарвозабони бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси” клубининг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа “Реал”га ўтгани ҳақида хабар берган эдик.