...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ДХХ аэропортда ўта хавфли террорчини қўлга олди


13:23, 14.04.2018 Жамият
 20 155

У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган.

ДХХ ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортида Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган ўта хавфли террорчини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” ахборот телеканалида хабар қилинди.
 
Маълум бўлишча, Маманазаров Ҳамидулло миллати ўзбек бўлиб, 1982 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган.
 
У бир неча йил давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ноқонуний фаолият олиб борадиган “Ихсан-Илм” ташкилотининг етакчи мураббийи бўлган. Гуруҳдошлари орасида у “Ҳамидуллоҳ домла” номи билан аталган.
 
Ҳамидулло бу ерда ёшларга диний билим беришни ниқоб қилган ҳолда уларни Суриядаги террорчилар сафига юборишга даъват қилган.
 
Маълумот ўрнида, ушбу ташкилот 2009 йилда андижонлик Мирзағолиб Ҳамидов (кейинчалик Абдулло Бухорий номи билан раҳбарликка ўтган) томонидан ташкил этилган.
 
Абдулло Бухорий Истанбулда суиқасд оқибатида ўлдирилиб кетилгач, унинг ўрнига Ҳамидулло Маманазаров (Ҳамидуллоҳ домла) раҳбар бўлади.
 
Эътиборлиси, бу ташкилот фаолияти “Туркистон ислом ҳаракати”, “Жабҳат ан-Нусра” каби террорчи ташкилотлари томонидан молиялаштириб турилган.
 
Мазкур террорчи ташкилотларнинг барчаси, асосан, ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари орқали МДҲ давлатларидаги ёшларни ғоявий жиҳатдан алдаб, ўз тармоғига тортиш билан шуғулланади.
Икром Раҳмон

Теглар:ДХХ террорчи аэропорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар