Яҳудийларнинг “Нетурей карто” деб номланган, сионизмга қарши халқаро диний ҳаракати вакиллари Трампнинг қарорига қарши норозилик намойиши ўтказдилар.
Яҳудийларнинг “Нетурей карто” деб номланган, сионизмга қарши халқаро диний ҳаракати вакиллари ҳам Нью-Йорк шаҳрида, БМТ қароргоҳи олдида Трампнинг бу қарорига қарши норозилик намойиши ўтказдилар, деб хабар тарқатмоқда Анадолу ахборот агентлиги.
Мазкур ҳаракат раҳбари Давид Фельдман, “АҚШ президенти Дональд Трампни, Қуддус шаҳри мақоми бўйича қабул қилган қарорини қайта кўриб чиқиш, фаластинликлар ва яҳудийларни ҳимоя қилишга чақирамиз. Исроилни қўллаб қувватлаш – яҳудийларни қўллаб қувватлашни англатмайди”, деб иқтибос келтиради Анадолу нашри.
Намойиш иштирокчилари қўлларига “Яҳудийлик дини сионизм ва Исроил давлатини инкор этади!”, “Исроил муқаддас ерларни тортиб олди!”, “Дунё билсин: Исроил – яҳудийлар давлати эмас!”, “Фаластин ерлари – фаластинликларга қайтарилсин!”, деб ёзилган шиорларни кўтариб олишган.
Фельдманнинг агентликка билдиришича, “Нетурей карто” ҳаракати кўп йиллардан бери Исроилнинг Фаластинни босиб олишига қарши чиқиб келади.