Майами халқаро аэропортида йўловчи текширувлардан ўтмаслик учун юк ташиш карусели ёрдамида учиш майдонига чиқиб олди.
Аниқроғи, кузатув камераси ўттиз ёшлар чамасидаги йигитнинг чемоданлар ортидан юк ташиш каруселига сакраб тушиб олганини муҳрлади.
“Қочоқ”ни учиш майдонида тутиб олишга эришилди. “Miami Herald” нашрига интервью берган ходимнинг айтишича, агар йигит чиққан вақтда учиш майдонида самолёт бўлганида, у бемалол учиб ҳам кетар эди.
Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Гумондор шахснинг номи эълон қилинмади.