...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: 10 ёшли бола онасининг смартфонини Face ID тизимидан фойдаланиб осонгина очди


17:28, 15.11.2017 Технология
 3 231

YouTube тармоғида ушбу ролик кўплаб томошабинларнинг эътиборини тортди.

АҚШда 10 ёшли бола онасининг iPhone X смартфонини юзни таниш тизими Face ID ёрдамида блокдан чиқара олди. YouTube тармоғида ушбу ролик кўплаб томошабинларнинг эътиборини тортди.

Таъкидланишича, бола ўз отасининг телефонини блокдан чиқара олмаган.
 
Жорий йилнинг 12 сентябридан Apple компанияси янги iPhone X смартфонларини чиқаришни бошлаган эди. Смартфоннинг энг муҳим хусусиятларидан бири Face ID юзни таниш тизими эди. Шу турдаги смартфоннинг илк намойишидаёқ тизим нотўғри ишлаётгани аён бўлди.

Аввал ҳам ушбу смартфон билан боғлиқ кўплаб носозликлар ҳақида хабар берган эдик.
 
Айтилишича, Face ID фақат битта одамнинг юзнинг биометрик маълумотларини сақлаб қола олади. Шу сабабли телефонни ўз эгасидан бошқа одам ишлата олмайди. Аммо кўриб турибсизки, бу доим ҳам иш бермас экан!
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:iPhone X Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!