...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди


17:21, 15.11.2017 Жамият
 4 776

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида учта тайинлов амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 ноябрдаги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Самадов Салом Исматович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
 
Таъкидлаб ўтиш керакки, Салом Самадов муқаддам Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ва Навоий вилоят прокуратураси тизимида ҳам турли лавозимларда фаолият олиб борган. Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ва Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юриган Таджиев Эркабай Аминович ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг маълумот беришича, Игамов Джахонгир Хусанович  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Самадов Салом Исматович Таджиев Эркабай Аминович Игамов Джахонгир Хусанович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар