...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Темирйўлчилар” Тошкент дербисида “қалдирғочлар” қанотини синдиришди


14:05, 27.04.2018 Спорт
 2 188

“Қалдирғочлар” кетма-кет икки ўйинда мағлубият қабул қилиб олишди.

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури якунига етди. Турнинг якунловчи ўйини “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Тошкент дербиси мақомида ўтган ўйинда “Бунёдкор” “Локомотив”га имкониятни бой берди.
 
Ҳисобни биринчи бўлиб, майдон эгалари очиб берди. Бироқ воқеалар ривожи меҳмонлар учун ишлади – мезбонлар дарвозаси томон икки бор пенальти белгиланди ва ҳар иккаласини ҳам Марат Бикмаев қойилмақом тарзда амалга оширди ва якунда шу ҳисоб сақланиб қолди.
 
Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг очколари сони 16 талигича қолди, “қалдирғочлар” кетма-кет икки ўйинда мағлубият қабул қилиб олишди. Улар ўзларидан “Пахтакор” ва “Бухоро”ни ўтказиб юбориб, 3-ўринга тушиб кетишди. “Локомотив” ғалабадан сўнг 11 очко билан 5-ўринга кўтарилди.
 
Суперлига. 8-тур.
Ҳакамлар: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент), Радик Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент).
“Бунёдкор” стадиони. 19492 томошабин.
“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:2.
Голлар: М.Тошматов (60) – М.Бикмаев (72-пень., 86- пен.).
 
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов (Фарруҳ Икромов, 75), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 56), Филип Раевац (Шаҳзодбек Нурматов, 62)
 
“Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Бобурбек Йўлдошев, 90), Сардор Мирзаев, Хусниддин Ғофуров (Садриддин Абдуллаев, 70), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Диёржон Туропов, 80), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игор Йелич.
 
Огоҳлантиришлар: С.Собирхўжаев (56), Р.Ашурматов (71), Ж.Иброҳимов (84), Д.Умиров (90).
 
Турнир жадвали:



 
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!