...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Африкага табрик йўллади


13:46, 27.04.2018 Жамият
 1 778

У апертеидга қарши курашиб, ирқчиликни тугатган ва мамлакат миқёсида ҳақиқий озодлик ўрнатган инсон эди.

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса номига табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мактубда Мирзиёев  ЖАР Президенти ва халқини Озодлик куни билан муборакбод этган.
 
Маълумот ўрнида, ЖАРда 1994 йилнинг 26 апрель куни президентлик сайлови ўтказилган ва унда мамлакат тарихидаги илк қора танли Президент, Африка отаси Нельсон Мандела сайланган.
 
У апертеидга қарши курашиб, ирқчиликни тугатган ва мамлакат миқёсида ҳақиқий озодлик ўрнатган инсон эди.
 
Шу тариқа, 27 апрель эса ЖАР тарихида Озодлик куни этиб белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни ЖАРнинг амалдаги Президенти Якоб Зума халқ томонидан танқидга учрагач, истеъфо берган ва унинг ўрнига Сирил Рамафоса янги Президент этиб сайланган эди.
Темур Назаров

Теглар:Шавкат Мирзиёев ЖАР Озодлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар