...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамлик фуқаронинг уйида ўлдирилган йўлбарс топилди


11:03, 29.10.2016 Олам
 3 285

Ушбу фуқаролар жиноий гуруҳ аъзолари экани аниқланди.

Вьетнамнинг Нгеан провинциясида яшовчи 2 нафар фуқаро ноқонуний равишда ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Newinform.com” нашри хабар қилади.
 
Маҳаллий ҳуқуқ тартибот органи вакилларининг фикрларига кўра, Лаос ва Вьетнам ўртасида ёввойи ҳайвонлар билан ноқонуний равишда савдо қиладиган гуруҳ вакиллари қўлга олинган.
 
Суриштирув натижасида қўлга олинган шахслардан бири ана шу жиноий гуруҳнинг раҳбари экани аниқланди. Уйи тинтув қилинганда, ушбу шахснинг уйидан ўлдирилган, сўнг музлатилган йўлбарс жасади, шунингдек, бошқа бир қатор йўлбарсларнинг боши ва териси топилган. “Топилмалар”нинг умумий оғирлиги 60 килограмни ташкил этади.
 
Ҳозирда айни иш юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Вьетнам Йўлбарс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!