...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамдаги тошқинлар 68 кишини ҳаётдан олиб кетди


10:10, 16.10.2017 Олам
 1 482

Табиий офатга кучли шамол ва шиддатли ёмғирларни олиб келган тропик шамол — “Ханун” тўфони сабаб бўлган.

Вьетнамда сув тошқини қурбонлари сони 68 кишига этди. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.
 
Вьетнам офатларга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, яна 34 кишининг тақдири маълум эмас. 32 киши жароҳат олган, бундан ташқари, шаҳар ва қишлоқлар инфраструктурасига катта талафот етказилган. Шунинг билан бир қаторда табиий офатдан маҳаллий фермерларнинг 230 минг бошдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган.
 
Табиий офатга Вьетнамга кучли шамол ва шиддатли ёмғирларни олиб келган тропик шамол — “Ханун” тўфони сабаб бўлган.
 
Тўфондан энг кўп шимолий Хоабинь вилояти зарар кўрган. Мазкур вилоятда тошқинлар натижасида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Вьетнам Сув тошқинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!