...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнам – Ўзбекистон. Ҳозирча дуранг!


14:58, 27.01.2018 Спорт
 1 789

Танаффус вақтида майдонда ёғган қорни тозалаш ишлари амалга оширилди.

Бугун, 27 январь куни Хитойда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтмоқда. Ҳозир ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.
 
Унда Ўзбекистон терма жамоаси қорли майдонда Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
 
Ўйиннинг 8-дақиқасида бурчакдан ошириб берилган узатмани Рустам Ашурматов бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.
 
10-дақиқада Жасур Яхшибоев асабийлашгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Шундан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоаси вакили Одилжон Хамробековга 35-дақиқада сариқ карточка кўрсатилди.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, 41-дақиқада Нгуень Хай яқин масофадан белгиланган жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
 
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Танаффус вақтида майдонда ёғган қорни тозалаш ишлари амалга оширилди. Орада кичик танаффус юзага келди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Вьетнам финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!