...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан яна бир музей ташкил этилди


19:21, 08.08.2018 Жамият
 1 725

Музейни жиҳозлаш, экпозициясини яратиш ҳамда эскиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом музейи” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий татқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.
 
Музейни жиҳозлаш, экпозициясини яратиш ҳамда эскиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Маданият вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда музейни унинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, мақом санъатига оид ҳужжатлар, кино, фоно-, фотоматериаллар ва музей ашёлари билан таъминлаш вазифаси топширилди.

Теглар:Музей Мақом Музейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар