...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта ислоҳоти даврида инфляция билан курашишга ким масъул?


13:17, 15.09.2017 Жамият
 2 735

Пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар инфляция даражасини босқичма-босқич тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий ривожланишнинг барқарор даражасига эришишни мақсад қилган.
 
Қарорга асосан Марказий банк, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан 2017–2021 йиллар даврида пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш ва инфляцион таргет режимига босқичма-босқич ўтиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар қабул қилинди. Ушбу чораларни ижросини таъминлаш вазирлик ва идора раҳбарларига юклатилди.
 
Глобал молиявий-иқтисодий тизимда қийин ва тез ўзгарувчи жараён аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун пул-кредит сиёсатининг мавжуд воситаларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилган.
 
Қарор билан Марказий банкнинг ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш механизмлари ва принциплари, жаҳондаги марказий банклар томонидан ички нархлар барқарорлигини таъминлашда қўлланилувчи инфляцион таргетлаш тартибига қайта кўриб чиқиш бўйича таклифи тасдиқланган.
 
Марказий банкка 2018 йил 1 мартгача пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва ривожлантириш ўрта муддатли Концепциясини ҳамда концепцияни 2018–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитасини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.
 
Қарорда инфляцион таргет режимига босқичма-босқич ўтишнинг бир қанча йўллари кўрсатиб ўтилган.
 
1 октябрга қадар ўрта ва узоқ муддатли истиқболда давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
 
Маълумот учун, инфляцион таргетлаш ўрта муддатли истиқболда инфляция мақсадини белгилаш ва унга эришишга қаратилган пул сиёсатини олиб бориш усули.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пул-кредит сиёсати Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар