“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилиши айтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февраль куни имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилиши айтилган.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиш юклатилган.