...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари ё мукофотланади, ё жавобгарликка тортилади. Агар...


09:54, 07.02.2018 Жамият
 4 755

Уларга республикага туристлар оқимини ошириш бўйича юкланган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлик чоралари ҳам кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари фаолиятига ҳам тўхталиб, бундан буён ҳар бир элчи ўз ишининг самарасини Ўзбекистонга сайёҳларни ва инвесторларни жўнатиши билан кўрсатиши ҳақида айтган эди.
 
Эндиликда хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатдан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун бюджет маблағлари ҳисобидан мукофотланади. Қолаверса, уларга республикага туристлар оқимини ошириш бўйича юкланган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлик чоралари ҳам кўрилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 февраль куни қабул қилинган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига икки ой муддатда мукофотлаш ва жавобгарликка тортиш тартибини ишлаб чиқиш юклатилган.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилсин, дейилади қарорда. 

Теглар:Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар