...
МЕНЮ
ONLINE TV

Транзит орқали Ўзбекистонга кирган чет элликларга қисқа муддатли визалар берилади


09:44, 07.02.2018 Жамият
 2 038

72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга кўра, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилади. Бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Президент қароридаги ушбу бандни амалга ошириш бўйича, шу жумладан, фуқаролари келишлари билан қисқа муддатли кириш визалари бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилиши белгиланган. 

Теглар:Президент қарори Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар