2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этилади.
Қарор билан Марказий банкка:
а) 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш;
хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш;
б) 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;
қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;
в) 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланмоқда.