Ушбу сериалнинг эфирда олиб ташланиши Ўзбекистонда ОАВлар, шу жумладан жамоатчиликнинг фикри, муносабати муҳим эканлигини англатади.
ОАВ орқали эълон қилинган мақолалар, томошабинларнинг ҳақли эътирозлари ҳукуматни ҳам беэътибор қолдирмади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида хусусий телеканаллардаги сериалларга эътиборни кучайтириш ҳақида гапирди.
Кеча, 16 февраль куни “Зўр ТВ” телеканалида Туркия киноижодкорлари томонидан яратилган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериали охирги бор экран юзини кўрди. Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, эндиликда ушбу сериалнинг намойиши расман тўхтатилган
Сериални овозлаштиришда иштирок этган актёрлардан бири Алишер Узоқов кеча ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига сериал роль ижро этган актёрларнинг суратини жойлаштириб, “Бугун сўнгги маратоба қаҳрамонларингизни кўриб олинг”, дея изоҳ қолдирган.
Ушбу сериалнинг эфирда олиб ташланиши Ўзбекистонда ОАВлар, шу жумладан жамоатчиликнинг фикри, муносабати муҳим эканлигини англатади.