Африндаги ўт очишлар тобора мураккаб вазиятни юзага келтирмоқда.
Кеча, 16 февраль куни Суриядаги курдлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича масъул кузатувчилар Туркиянинг Африндаги бир қишлоқда уюштирган ҳужумидан сўнг заҳарли газ қўлланиши оқибатида 6 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
Турк расмийлари бу ҳужум натижалари ва ўзларига қилинган айбловлар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Сурия инсон ҳуқуқлари вакили ҳам вафот этган кишиларнинг заҳарли газ орқали қилинган ҳужум натижасида нафас олиши қийинлашиб вафот этганини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Сурия ҳудудида тинчликни сақлаш ва оғир вазиятни ҳисобга олиб, касал ва ярадорлар, шунингдек, очликдан қийналаётганларга ёрдам бериш учун 30 кунга ўт очишни тўхтатиш кераклигини талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Икром Раҳмон