...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг чипталари нархи туширилади


10:15, 07.02.2018 Жамият
 12 434

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилиши айтилган.

Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган фожиада 52 ўзбекистонлик автобус билан ёниб кетган эди. Бу воқеадан сўнг кўпчилик “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг чипталари қимматлигини айтиб, эътирозлар билан чиқди. Президентнинг янги қарорида ушбу эътирозлар ҳам инобатга олинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февраль куни имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилиши айтилган.
 
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиш юклатилган. 

Теглар:Президент қарори Ўзбекистон ҳаво йўллари Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар