...
МЕНЮ
ONLINE TV

Uzcard’нинг дардига қачон даво топилади?


11:55, 17.09.2018 Жамият
 6 820

Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар ҳавфсиз ҳолатда сақланаётгани таъкидланяпти.

Жорий йил 15 сентябрдан бери Ўзбекистонда банк карталари ишламаяпти. Бунга Uzcard дастурий таъминот тизимидаги узилиш сабаб бўлган.
 
Банк карталарининг ишламай қолиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳолига қуйидагиларни маълум қилди:
 
“Носозлик юз бергач, Марказий банк мутахассислари дастурий таъминот ишлаб чиқувчи мутахассисларга Uzcard тўлов тизимини тиклаш учун ёрдам кўрсатяпти.
 
Айни вақтда тизимни тиклашнинг биринчи босқичи якунланган – тўлов карталаридаги қолган пуллар ҳақидаги маълумотлар тикланган. Иккинчи босқич – тўлов терминалларини қайта ишга тушириш кун давомида якунланади.
 
Зарурат туғилганда фуқаролар уларга хизмат кўрсатувчи банкка нақд пул олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. бунинг учун айнан банк картаси очтирилган бўлимга мурожаат қилинишига эътибор беришларини сўраймиз.
 
Марказий банк тижорат банклари билан ҳамкорликда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги барча филиалларни етарлича нақд пул билан таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.
 
Марказий банк юз берган ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда  чакана тўлов тизимиларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўзда тутилади”, дейилган банк хабарида.
 
Аввалроқ, Uzcard мазкур ҳолат юзасидан берган ахборотида қуйидагиларни айтиб ўтганди:
 
“Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида 2018 йил 15 сентябри, кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилди. Марказимиз мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Mобил тўлов тизимлари пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти. Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.”
 
Uzcard берган сўнгги маълумотларга кўра, яқин соатлар ичида банк карталари фаолияти қайта тикланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Uzcard Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар