...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйнинг бошланғич тўлови банкка тўланадими ёки Феруза опага?


08:41, 11.11.2017 Жамият
 6 810

Тошкент шаҳрида янги қурилган уйлардан олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.

2017 йилнинг май ойида, муқаддам судланган, Феруза Маъмуржановна Турсунова ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилишга ҳаракат қилган.
 
Ушбу шахс Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Рухшона Олимжонова Шукурованинг ишончига кириб унга “Нурафшон” кўчасидаги кўп қаватли уйлардан хонадон олишда ёрдам беришини ваъда қилган. Феруза Турсунова бунинг учун бошланғич бадал пулларини тўлаш лозимлигини тушунтирган ҳолда алдов йўли билан ундан 3,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олган. Бироқ ушбу маблағ Феруза Турсунова томонидан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмига асосан фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Олиб борилган дастлабки тергов даврида Феруза Турсунова яна бир нечта фуқароларга нисбатан ҳам худди шундай жиноятларни содир этганлиги аниқланди. У фуқаролар С.Султанова, Н.Джаббарова, Х.Комилова ва Д.Норматовларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан улардан жами 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритгани маълум бўлган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги  текширилаётгани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар