...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйига ўғри тушганини билган фуқаро мудҳиш жиноятнинг олдини олди


09:18, 20.04.2017 Жамият
 4 149

“Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” деган нақлга амал қилган инсон жиноятлар авж олган бир замонда ҳам ўзини хавфсиз сезиши мумкин.

Жорий йилнинг 3 март куни соат 09:40 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 1972 йилда туғилган фуқаро ҳам уйига ўғри тушганидан огоҳ бўлиши биланоқ, ўзини сездирмасдан кўчага чиқиб кетди ва ИИБ ҳузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими милиционери Тимур Пўлатовни ёрдамга чақириб келди.
 
Уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирган жиноятчи 1957 йилда Гулистон шаҳрида туғилган, муқаддам судланган фуқаро мол-мулкни талон-тарож қилаётган вақтида қўлга олинди.
 
Маълум бўлишича, рус миллатига мансуб ўғри вақтинча ишсиз бўлиб, унинг ёнидан бир дона мих суғургич, бир дона ўткир тиғли темир бўлаги ва 5 дона турли калит топилди ҳамда далилий ашё тариқасида баённомага расмийлаштирилди.
 
ИИВ ҳузуридаги “Қўриқлаш” хизматининг хабар беришича, воқеа юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-169-м 2-қ “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эҳтиёткор, сезгир бўлгани учун уйига ўғри тушганини билган гулистонлик фуқаро ўз вақтида мудҳиш жиноятнинг олдини олди. Йўқса, бу иш кўнгилсиз воқеа билан ҳам тугаши мумкин эди.
Сумбула

Теглар:Гулистонда ўғрилик Қўриқлаш хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар