...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади


10:04, 26.12.2018 Жамият
 2 472

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.
 
Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
 
“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:
 
  • қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;
 
  • ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;
 
  • алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.   

Теглар:Жамоат хавфсизлиги Президент қарори Қўриқлаш хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар