Йиғилишда бугунги куннинг долзарб масалалари ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда бир қанча долзарб масалалар муҳокама қилиниши билан бир қаторда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов диний идора томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими, Дин ишлари бўйича қўмита риси О. Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А. Мансуров сўзга чиқар экан бугунги даврда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар, диний соҳа ходимлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, диний идораси фаолиятини такомиллаштиришга ўз эътиборларини қаратишди.