...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ушбу ҳафтада жазирама, гармсел ва кучли сел келиши кутилмоқда


15:58, 03.07.2017 Жамият
 5 646

Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади.

Жорий йилнинг 3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади.

Мазкур ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари ўртача +38…+43 даражага етади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музлар эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари келиши хавфи бор.
Бобур Жалолов

Теглар:жазирама гармсел кучли сел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар