...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биз аёлларни энг кўп ўйлантирадиган савол: “Нима кияман?”


11:02, 29.07.2017 Бу қизиқ
 5 778

Тошкент кўчаларида ўта калта, очиқ кўйлак ва тор шим кийган қизу аёлларнинг кўпайиб бораётгани ачинарли ҳолат. Наҳотки, биз ўзбек аёллари кийиниш борасида дид ва фаросатни унутиб қўйган бўлсак?!

Кийим борасида барча бошқа соҳалар каби енгил саноатимиз ҳам жадал илдамлаб бормоқда. Савдода маҳаллий маҳсулотлардан ташқари чет эл дизайнерлари тавсия этаётган либосларни истаганча танлаш имконияти ҳам мавжуд. Аммо биз аёлларга бу ҳам камдек гўё. Қаергадир борадиган бўлсак: фарқи йўқ – бу узоқ сафарми ёки шунчаки сайр ҳар қандай аёлнинг миясида бир савол ўйнайди “Нима кияман?”. Гарчи кийим жавонда либосларимиз энг кўп жойни эгаллаган бўлса-да, биз учун “жойига жойида кийиниш” муаммоси ҳамиша долзарблигича қолаверади.
 
Кўчада, одамлар гавжум жойларда биз аёллар бошқаларнинг ташқи кўриниши, кийинишини кузатамиз. Мутаҳассисларнинг фикрича, суриштирув тергов жараёнида аёл гувоҳларнинг берган кўрсатмалари эркак гувоҳлар берган кўрсатмаларга қараганда тўлиқ ва қониқарли баҳоланади. Ҳа, кузатувчанлик борасида эркаклар биз аёлларга тенг кела олмайди. Ана шу аёллик ҳислатимни ишга солиб, ёз мавсумида биз аёллар қандай кийинаётганимиз билан қизиқдим.
 
Биргина Тошкент шаҳри мисолида оладиган бўлсак турли туманларда кийиниш одати турлича. Масалан, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманларида истиқомат қилувчи маҳаллий аёлларининг кийиниш маданияти Шайҳонтохур тумани аёлларининг кийниш маданиятидан тубдан фарқ қилади. Юқорида қайд этилган бир қатор туманларда айниқса аёлларнинг кийиниш одатларини миллий маданиятимиздан анча йироқ десак муболаға бўлмайди. Ўта очиқ, енгил-елпи кийинишни маданият даражасида баҳолаш ноўрин бўларди. Мутаҳассислар аёлларнинг кийиниши миллатнинг маданият даражасини белгилайди, деб бежизга айтмаганлар.
 
Аммо шаҳримиз кўчаларида ўта калта ва очиқ кўйлак кийган қизу аёлларнинг кўпайиб бораётгани нимадан далолат беришини ўйлаб кўришнинг ўзи ажабланарли ҳол. Наҳотки, биз ўзбек аёллари кийиниш борасида дид ва фаросатни унутиб қўйган бўлсак?!
 
Агар кўйлак ранги, бичими билан сизни ўзига ром этиб, ҳарид қилган бўлсангизу у тиззангиздан калта бўлса бунинг ечимини топиш қийин масала эмас. Ҳар қандай савдо марказида хоҳ у дўкон бўлсин, хоҳ бозор қўшэтакка мос тикув анжомлари сотиладиган расталар бўлиб, уларнинг баъзиларида тикувчи хизмати ҳам тавсия этилади.
 
Тор шим масаласига келсак, шубҳасиз у бугун ҳар бир қиз ва аёлнинг жавонидан ўрин олган энг қулай кийим сифатида қадрланади. Аммо бу шимни дуч келган кийим билан мослаб кийиб бўлмайди. Россиялик моҳир модельер-дизайнер, педагог ва професоор Вячеслав Зайцев таъкидлаганидек: қиз-жувонлар тор шим билан чиройли оёқларини бегона назарлардан ҳимоялаганида, орқа қисмини (аниқроғи ўтирадиган қисмини назарда тутган) шим ўта жозибадор кўрсатишини, уни ҳам узун блузка билан ҳимоялаши зарурлигини унутмаслиги керак, дейди. Шунингдек, у ўта калта кўйлак борасида қирқ ёшдан кейин аёлнинг қомати қанчалик келишган бўлмасин, тиззанинг орқа қисми бегоналар нигоҳидан панада бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
 
Ниҳоятда ўринли танбеҳ! Кўчага отланаётиб тошойнага разм солганингизда аксингизга ўз кўзингиз билан эмас, атрофдагиларнинг нигоҳи билан назар солинг. Кийган кийимингиз қимматбаҳо ва алламбало бўлиши шарт эмас. Асосийси у қулай бўлишдан ташқари, сизни қуёшнинг жазирама тафтидан ва ёмон назарлардан асраши муҳим жиҳат. Ҳа, яна бир эслатма: ёзда жисмингизни атир билан ифорлашдан кўра, сув билан поклаш афзалроқ. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Модельер-дизайнер Жазирама Либосланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!