“Катта дубулға” турнирларидан бири бўлган US Open-2016 мусобақалари 29 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтади.
Бир кишилик беллашувларда ғалаба қозонган спортчилар 3.5 миллион доллардан, финалчилар эса 1.75 миллион доллардан мукофотга эга бўлишади. Жуфт баҳсларда икки киши 625 минг доллар, финалчилар 310 минг долларни қўлга киритадилар, дейилади хабарда.
Жорий йилги US Open мукофот жамғармаси ўтган йилгидан 10 фоизга кўпайган.
Таққослаш ўрнида, Australian Open-2016 мусобақасида қатнашган теннисчилар жами 33.5 миллион АҚШ доллари ютиб олдилар. “Роллан Гаррос”да 35.5 миллион АҚШ доллари ва Уимбилдон мусобақасида 37.2 миллион АҚШ доллари миқдорида спортчиларга мукофотлар берилди.
US Open-2016 29 августдан 11 сентябргача Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, юқорида санаб ўтилган тўртта турнир “Катта дубулға” турнирлари деб аталади. “Катта дубулға” атамаси бридж қарта ўйинидан келиб чиққан. Бунда бир мавсум давомида тўрт турнирда ғалаб қозонилган тақдирда теннисчилар “Катта дубулға” эгасига айланишади.
1938 йил Дональд Бадж исмли теннисчм мавсум давомида юқорида номи зикр этилган тўрт турнирда ғалаба қозонди. Шундан сўнг америкалик машҳур ёзувчи Эллисон Данциг “Худди бриджда ғалаба қозонган ўйинчидай, Бадж тўртта ғалабадан сўнг, Катта дубулғалик бўлиб олди”, деган фикрни айтиб ўтади. Шундан сўнг бу атама теннис оламига кириб келган.