Табаре Васкес ҳамкасби Эмманюэль Макронга мактуб йўллади.
Табаре Васкеснинг шунингдек, Франция ҳалқи, футболчиларни ушбу унвонни қўлга киритгани билан ҳам табриклашни унутмади.
Қолаверса, Табаре Васкес матбуот анжуманида Уругвай байроғини ўраб ўтирган “Атлетико” ярим ҳимоячи Антуан Гризманнга ташаккур билдириб, уни Уругвайга таклиф қилди.
“Москвадаги матбуот анжуманида бизни байроғимизни бутун дунёга танитганинг учун алоҳида ташаккур билдириб қоламан”, деб ёзади Васкес.
Маълумот ўрнида, Франция терма жамоаси мундиал чорак финалида Уругвай устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.